Фильм - Портретлар

HFK.UZ | Ўзбекистон Республикаси илмий-оммабоп ва хужжатли филмлар киностудияси

Для содержимого этой страницы требуется более новая версия Adobe Flash Player.

Получить проигрыватель Adobe Flash Player

Янгиликлар

Начались съемки фильма, посвященного 20-летию деятельности Республиканского интернационального культурного центра

Статистика

Просмотрено статей : 263553

Счетчик

Фильм - Портретлар Печать
Кинохроника - Мақолалар
30.07.10 13:39

Инсонлар ҳаёти, характери, уларнинг тақдири ҳамма вақт киноҳужжатчиларнинг диққат марказида бўлган. Шу боис ҳам фильм-портретлар экран публицистикасининг энг оммабоп ва етакчи жанрларидан бири эканлиги ажабланарли ҳол эмас.

Ўзбек ҳужжатли киносининг ўн йилликлардаги тараққиёти давомида алоҳида шахсларга бағишланган кўплаб фильмлар яратилди. Бу ўринда Малик Қаюмовнинг «Тожихон билан учрашув», унинг шогирдлари суратга олган «Абдумуротовлар оиласи» (Н.Азимов), «Зулфия», «Беруний» (С.Давлетов), «Академик Ҳ. Абдуллаев» (И.Гибалевич), «Ўқитувчи» (Н.Атауллаева), «Юнус Ражабий» (А.Каримов), «Ҳамид Олимжон» (Ҳ.Жўраев) каби фильмларни эслаш ўринлидир.

Мустақиллик йилларида бу мавзу алоҳида аҳамият касб этди. Истиқлол туфайли биографик асарлар яратишга муносабат ўзгарди. Агар илгариги вақтларда кинопублистлар одатда расмий шахслар ҳақида фильмлар яратган бўлсалар, истиқлол йилларида кинематографчиларда танлаш ҳуқуки юзага келди. Энди муаллиф янги даврни, одамлар ҳаётидаги ўзгаришларни ўзида акс эттирган истеъдодли ва бетакрор шахсларни тадқиқ қилишга эҳтиёж сездилар. Шунинг учун бўлса керак, мустақиллик даврида ўзбек фильм-портретлари ўзининг иккинчи ҳаётини бошлади, бунинг самараси ўлароқ, студияда кўплаб қизиқарли картиналар суратга олинди.

Фильм портрет шунчаки бир одам, аниқ бир шахс ҳақидаги оддий киноасар бўлиб қолиши ҳам мумкин. Айни пайтда киноҳужжатчиларнинг ижодий ёндашуви туфайли объект қилиб олинган шахснинг ўзига хос тақдирини буткул бошқа йўналишда талқин қилиш, томошабинни фикрлашга мажбур қилиши мумкин. Кинопублицистиканинг энг муҳим жиҳатларидан бири ҳам айнан шудир.

Фикримизча, 90-йилларда киностудиянинг ўткир нигоҳли киноижодкорлари Б.Музаффаров, Ш.Маҳмудов, Д.Салимов ва бошқалар томонидан суратга олинган баъзи фильмлар айнан ҳудди шундай ҳусусиятлари билан ажралиб туради. Уларнинг фильмлари ўша йиллардаги одатий картиналардан фарқ қилади. Бу фарқланиш фильм портрет жанрига ёндашувда ҳам, драматургия ва мавзуни тасвирий талқин этишда, образли воситалар қўллашга бўлган муносабатда ҳам кўринади.

Бундай изланувчан муаллифлар орасида марҳум режиссёр Б.Музаффаров алоҳида ўрин тутади. Режиссёрнинг жидий мунозараларга сабаб бўлган дастлабки ишларидан бири бир қисмдан иборат ўн дақиқали “Киноконцерт зали” фильми бўлиб, фильм гўё инсон меҳнатига, унинг азму шижоатига яратилган симфониядек таассурот қолдиради.

Таниқли ёзувчи Абдулла Қодирий ҳақидаги “Рух” ва оташқалб ўзбек шоираси Нодирабегим ҳақидаги «Нодира» фильмлари режиссёрнинг ўзига хос услубини яққол намоён этган картиналардир.



 

Хозирги кун

Баннер