Ўзбекистон Республикаси Илмий-Оммабоп ва Ҳужжатли Фильмлар Киностудиясида 2007-2010 йилларда ишлаб чиқарган фильмлар ҳақида қисқача маълумот

HFK.UZ | Ўзбекистон Республикаси илмий-оммабоп ва хужжатли филмлар киностудияси

Для содержимого этой страницы требуется более новая версия Adobe Flash Player.

Получить проигрыватель Adobe Flash Player

Янгиликлар

Начались съемки фильма, посвященного 20-летию деятельности Республиканского интернационального культурного центра

Статистика

Просмотрено статей : 263564

Счетчик

Ўзбекистон Республикаси Илмий-Оммабоп ва Ҳужжатли Фильмлар Киностудиясида 2007-2010 йилларда ишлаб чиқарган фильмлар ҳақида қисқача маълумот Печать
Кинохроника - Мақолалар
30.07.10 13:41

«ЎЗБЕККИНО» Миллий агентлиги Ўзбекистон ҳужжатли киносининг асосий йўналишларини белгилаб берувчи ҳамда буюртма бериб, ҳомийлик қилувчи асосий ташкилотдир. 2007-2010 йиллар давомида студияда кўплаб ҳужжатли ва илмий-оммабоп фильмлар яратилди. Уларнинг асосий қисми катта тажрибага эга бўлган ижодий ҳодимлар зиммасига тушди. Студиянинг сўнги йиллардаги иш жараёнига разм соладиган бўлсак, бу даргохда яратилаётган фильмлар орқали юртимиз ҳужжатли киносининг умумий тараққиёт жараёнида қандай ўринга ва аҳамиятга эга эканлиги ҳақида маълум тасаввур ҳосил қилиш мумкин.

Яратилган фильмларни йиллар бўйича таҳлил қиладиган бўлсак, 2007 йилда киностудияда жами 55 та фильм яратилган. Улардан 9 таси кинотасмаларда, 43 таси эса видеотасмаларда суратга олинган. 2008 йилда эса жами 43 та фильм яратилган. Улардан 7 таси кинотасмаларда, 36 таси видеотасмаларда, 2009 йилда 34 та фильм видеотасмаларда яратилган, 2010 йилнинг биринчи ярим йиллигида эса 33 та фильм видеотасмаларда яратилди. Кўриб турганингиздек кейинги икки йилда фильмлар асосан видеотасмаларда яратилмоқда.

Кейинги тўрт йилда олинган фильмлар таҳлили, яратилган асарларда ҳаракат, изланиш, ўзига ҳослик, ютуқ бор-йўғлиги ҳақида, бир сўз билан айтганда, студия қиёфаси ҳақида тасаввур беради. Фильмларнинг таъсир кучи қандай, қай бири ҳақида жиддий фикр юритиш мумкин, қандай янгиликлар бор, жанрлар, мавзу борасида ўзгаришлар борми, қайси асарлар ўзига хослиги, янгилиги билан ажралиб туради каби саволларга сайтимиз орқали жавоб топасиз ва студия ишлари ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўласиз деб умид қиламиз.

Ўтган давр ичида Ватанимизнинг ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий ҳаётида юз берган муҳим воқеаларни ленталарга мухирлаш борасида катта ишлар қилинди. «Ўзбекистоннинг ислом маданияти тараққиётига қўшган ҳиссаси номли» халқаро анжуманга бағишлаб туркум фильмлар (4та) ишланди. Бу мавзу барча оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди. Студиянинг «Тошкент - Ислом маданияти пойтахти», «Усмон Мусхафи», «Хазрати Имом мажмуаси», «Имом ал-Бухорий» фильмлари ана шу мавзуда яратилган. Ҳар бир фильм долзарб ва муҳим мавзуни ёритишга катта ҳисса қўшди. Бу картиналар профессинализми, ёритилаётган масаланинг чуқур ўрганилгани билан ажралиб туради. Улар шунчаки ахборот билан чекланмайди. Бу фильмда публицистик ёндашув, маърифий йўналиш кўзга ташланади.

Мустақил юрт муваффақиятлари ҳақида «Ватан остонадан бошланади», «Умр оқар дарё», «Давлат нажот-қўрғони», «Умидимиз ёшлардан», «Келажакка одим», туркум фильмларнинг аҳамиятини таърифлашга тил ожиз. Студиямизнинг кенг миқёсдаги бу ишида юртимизнинг ютуқлари, истиқболи, бугуни ва эртаси ҳақида ниҳоятда кўп маълумотлар жамланган. Режиссёрлар Х.Валиев, У.Ортиқов, А.Акбархўжаев маълум бир давр воқеалари хроникасини яратганлар. Бу жуда катта иш. Ҳар бир фильмда умумлашма ва воқеликни тафаккур қилиш бор. Ўзига хос кино-видео журнал бўлган «Давр солномаси» ҳам йил воқеаларини муфассал ёритиб боради.



 

Хозирги кун

Баннер