Ҳужжатли кино тарихи ҳақида мухтасар сўз

HFK.UZ | Ўзбекистон Республикаси илмий-оммабоп ва хужжатли филмлар киностудияси

Для содержимого этой страницы требуется более новая версия Adobe Flash Player.

Получить проигрыватель Adobe Flash Player

Янгиликлар

Начались съемки фильма, посвященного 20-летию деятельности Республиканского интернационального культурного центра

Статистика

Просмотрено статей : 263565

Счетчик

Ҳужжатли кино тарихи ҳақида мухтасар сўз Печать
Кинохроника - Мақолалар
30.07.10 13:34

Ўзбекистон ҳужжатли киноси ўтган асрнинг дастлабки йилларида илк нишоналарини кўрсатган эди. Ўша даврда биринчи ўзбек кинооператори Х.Девонов ўз лавҳалари билан мамлакатимиз халқининг ижтимоий ҳаётини сеҳрли кинотасмаларга муҳрлаганди. Бу ҳам XX аср тараққиётининг бир мўъжизаси, инсоннинг янгиликка бўлган интилишининг бир кўриниши эди.

Кино санъати ўша давр учун ақлбовар қилмас янгилик бўлди. У янгиликка ташна бўлган халққа манзур бўлди. Улар бу ғайриоддий санъатга меҳр қўйдилар.

Оддий, баъзан ниҳоятда содда лавҳалар, киноҳужжатлар бугунги кунда катта қизикиш ва ҳаяжон билан кўрилади. Зеро, уларда давр нафаси сезилади. Одатда бундай лавҳалар шундоққина ҳаётнинг бир парчаси бўлиб кўринади.

Кейинроқ ўзбек киноҳужжатчилари яратган дастлабки ленталардан бирининг қаҳрамони паранжи ташлаб, хотин-кизларга ўрнак бўлган Тожихон эди. Кўп йиллар ўтиб, у М.Қаюмовнинг «Тожихон билан учрашув» фильмининг персонажига айланади.

Илк даврда республикада ҳужжатли кино ривожланишида ўзимизнинг киномутаҳассисларимиз йўқлиги, аппаратуралар жуда соддалиги панд берди. Ҳужжатли фильмлар студияси дастлаб Ленинград кўчасидаги кичик бир хонада жойлашганди. Кейинчалик ҳужжатчилар мустақил бўлиб, Лоҳутий кўчасидаги бинога кўчиб ўтдилар.


Шу тарзда 1932 йилда Тошкент бадиий киностудиясидан республика хроникал - ҳужжатли фильмлар студияси алоҳида ажралиб чикди. Шу даврда фаолият кўрсатаётган тажрибали операторлар Ф.Назаров ва Н.Гасиловлар сафига В.Тимковский, С.Дунаев, В.Шевченко, К.Аликаев, М.Ковнат, Н.Ғаниев, Й.Аъзамов каби ёш режиссёр ва операторлар келиб қўшилдилар.

Кейинроқ юқорида номлари қайд этилган ижодкорлар сафига И.Зоҳидов, А.Саидов, О.Раҳимов, Ҳ.Сулаймонов каби мутахассислар келиб қўшилдилар. Ўзбек киноҳужжатчилиги ривожининг бутун бир даври ана шу номлар билан боғлик.

1933 йили студияга Малик Қаюмовнинг келиши муҳим воқеа бўлди. Кейинчалик бу санъаткор студияга раҳбар бўлди ва ўзининг бетакрор ишлари билан бутун жаҳонни ўзига ром этди. Ўша йилларда эса ҳали ёш бу ижодкор ўрганишга, изланишга чанқоқ эди. Қизиқувчанлик, ўз ишига масъулиятлилиги, меҳнатсеварлик, мақсади сари оғишмай интилиш каби фазилатларга эга бўлган М.Қаюмов тезда жамоага киришиб кетди.

Малик Қаюмов республикада юз бераётган барча воқеаларнинг, каналлар, йирик заводлар, шаҳарлар қурилишининг гувоҳи ва иштирокчиси бўлган. 30- йиллар ўрталари ва 40-йилларнинг бошларида М.Қаюмов суратга олган «Ўзбек пахтакорларининг ғалабаси», «Ўзбек халқининг байрами» (Ш.Зоҳидов, О.Турсунов билан ҳамкорликда), «Катта Фарғона канали» фильмлар экранга чиқди. Унинг «Тошкент текстиль комбинати» (1938й.) фильми Нью-Йорк- даги Бутунжаҳон кўргазмасининг Олтин медалига сазовор бўлди. «Қудратли оқим» асари ҳам катта эътирофларга сазовор бўлган.

Ўзбек киноҳужжатчилари том маънода эътирофга сазовор асарларни 50- йилларда яратдилар. Бу асарларда урушдан кейинги халқнинг тинч меҳнати, завод-фабрикалар қурилишининг кенг панорамаси, янги ГЭСлар бунёд этилиши, янги ерларнинг ўзлаштирилиши каби воқеалар ўз аксини топди. Айниқса, кундан-кунга гўзаллашиб, машҳур бўлиб бораётган пойтахтимиз Тошкент ҳақида кўплаб фильмлар яратилди.

Юртимизнинг кенг панорамаси, хусусан, М.Қаюмовнинг «Ўзбекистонимизга келинг», «Инсониятнинг беш қўли», «Баҳордан баҳоргача» каби фильмларида ҳар томонлама намоён бўлди.

Студия раҳбари бўлмиш М.Қаюмов билан елкама-елка унинг тенгдошлари, дўстлари, шогирдлари самарали иш олиб бордилар. Бу ижодкорлар мамлакатимизда содир бўлаётган улкан иқтисодий воқеаларни, фан ва маданият соҳасида эришилаётган зафарларни суратга олдилар. Шубҳасиз, 70-80- йилларда яратилган муваффақиятли асарлари сирасига «Люба, Роза, Абдулла» (О.Турсунов), «Ўқитувчи» (Н.Атауллаева), «Ўзбекистон гази ва кимёси» (Н.Раҳимбоев), «Салом, Сомали» (И.Гибалевич, Т.Рўзиев) каби асарларни киритиш мумкин.

70-80-йилларда киноҳужжатчилар сафи Москва кинематография институти, Тошкент ижодий олий ўқув юртларини тугатган мутахассислар ҳисобига кенгайди.

Кўплаб киноҳужжатчиларимиз халқаро фестиваллар ва танловларнинг мукофотларига сазовор бўлдилар. Жумладан, «Ўзбекистонимизга келинг» фильми Венеция Халқаро кинофестивалининг катта олтин медалига, «Ўзбекистон маданият ёдгорликлари» фильми Осиё ва Африка мамлакатлари кинофестивали совринига, «Баҳордан баҳоргача» фильми Ленинграддаги Бутуниттифоқ кинофестивали мукофотларига сазовар бўлдилар. Э.Эшмуҳамедовнинг «Велопойга» фильми Одессада ўтган спортга бағишланган картиналар Бутуниттифоқ фестивалида кумуш медалга лойиқ топилди. «Паранжи», «Мирзачўл», «Ўзбекистон дўстлар нигохида», «Солдат фронтдан қайтди» ва бошқа қатор фильмлар ҳам турли фестивалларнинг диплом ва совринлари билан тақдирландилар.

Биринчи ўзбек кинооператорлари

 

Тарих

Баннер