Янги давр кинопублицистикаси

HFK.UZ | Ўзбекистон Республикаси илмий-оммабоп ва хужжатли филмлар киностудияси

Для содержимого этой страницы требуется более новая версия Adobe Flash Player.

Получить проигрыватель Adobe Flash Player

Янгиликлар

Начались съемки фильма, посвященного 20-летию деятельности Республиканского интернационального культурного центра

Статистика

Просмотрено статей : 281122

Счетчик

Янги давр кинопублицистикаси Печать
Кинохроника - Мақолалар
30.07.10 13:37

Шубҳасиз, ҳужжатли фильмлар киностудиясииинг ўзига хос тарзда шаклланган анъаналари, иш тажрибалари мавжуд бўлиб, бу шаклланаётган янги тарихий ижтимоий-сиёсий вазиятда фильмлар яратишда ҳам давом этиши катта аҳамиятга эгадир.

Ўтган асрнинг 90-йилларида Ўзбекистонда мислсиз ўзгаришлар содир бўлди. Бу ҳақда ҳар куни радио, телевидение ва матбуотда хабарлар бериб борилар, кинематографчилар олдида ана шу янги ҳаётий материалларни ўзлаштириш вазифаси турарди. Бу эса, дастлабки вақтларда ижодкорлар учун анча қийин кечди. Янги воқеликни англаш, уни бадиий тафаккур этиш зарур эди. Бунинг учун эса вақт керак бўларди.

Тажрибали режиссёрлар Д.Салимов, В.Погосьянц, Ш.Қурбонбоев, С.Давлетовлар бу даврда яратган фильмлари мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг қандай кечаётганлигини ҳаққоний лавҳаларда тасвирладилар. Айни пайтда, ўтиш даврининг мураккаб жараёнларини акс эттирдилар. Шу билан бирга янги мавзулар пайдо бўлди. Ш.Маҳбубов Ўзбкистон армиясининг ташкил этилиши ҳақида «Қасамёд қиламан», Д.Толипов республика Конституцияси ҳақида «Мўътабар қомус», М.Кимсанова ўша кезларда тарихий жараёнларда фаол иштирок этаётган хотин-қизлар ҳақида «Тадбиркор аёллар», Н.Маҳмудов тадбиркор инсонлар ҳақида “Қува ишбилармонлари” фильмларини яратдилар.

Янги тарихий шароитнииг дастлабки беш йиллигида Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов кино санъати ҳақида иккита муҳим ҳужжатга имзо чекди. Агар 1992 йилги Фармонда республика кино санъати олдида турган аниқ вазифалар кўрсатиб берилган бўлса, 1996 йилги Фармон бўйича муҳим ташкилий масала ҳал этилди: «Ўзбеккино» давлат акциядорлик компанияси ташкил қилинди. Ўзбекистон илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудияси очиқ акциядорлик жамиятига айлантирилди. Шубҳасиз, бу фармонлар, фильмлар ишлаб чиқариш жараёнига ҳам таъсир кўрсатди.

1996 йили «Ўзбекистон - мустақиллик йўлида» туркумининг дунёга келиши киноҳужжатчиларнинг мамлакат ҳаётининг яҳлит қиёфасини экран орқали кўрсатишга бўлган хайрли уринишдан далолат берди. Мазкур туркум остида «Пахта», «Ер бағридаги аланга», «Нон», «Келажагингни ҳимоя қил», каби бир қанча картиналар яратилди. Вақт ўтиши билан бу туркумга кирувчи фильмлар мазмун жиҳатдан кенгайиб, янги фактлар билан бойиб борди.

Ҳужжатли кино давримизнинг муҳим мавзуларидан бўлган жадидлар масаласини четлаб ўтиши мумкин эмасди. Ана шундай фильмлардан бири С. Аҳмедов сценарийси асосида 2000 йилда режиссёр Ғ.Шодмонов суратта олган «Истиқлолнинг буюк йўли» картинасидир. Унда Ўзбекистон халқининг мустақилликкача босиб ўтган мураккаб йўли кўрсатилади. Фильм бошида шаҳид кетганлар рўйхатининг тасвирга кўчиши томошабинни маълум маънода картинанинг моҳиятини англаб етишига тайёрлайди. Кўз олдимизда озодлик, мустақилликка интилиб яшаган одамлар ва воқеалар гавдаланади. Сўроқ протоколлари намоён бўлган кадрларда эса, уларнииг фожиали тақдири яққол кўринади. Отиб ташланганларнинг фотосуратлари гўё ўтмишдан бугунги кунга боқиб тургандек таъсурот қолдиради.

 



 

Хозирги кун

Баннер