Мустақиллик давридаги ҳужжатли кино

HFK.UZ | Ўзбекистон Республикаси илмий-оммабоп ва хужжатли филмлар киностудияси

Для содержимого этой страницы требуется более новая версия Adobe Flash Player.

Получить проигрыватель Adobe Flash Player

Янгиликлар

Начались съемки фильма, посвященного 20-летию деятельности Республиканского интернационального культурного центра

Статистика

Просмотрено статей : 263569

Счетчик

Мустақиллик давридаги ҳужжатли кино Печать
Кинохроника - Мақолалар
30.07.10 13:40

Истиқлол мафкураси илгари сурган талаблардан келиб чиқиб, илгари четлаб ўтилган ёки бутунлай инкор этилган яқин тарихимиз сарҳадларини тадқиқ этувчи «Истиқлол фидойилари» рукнида Беҳбудий, Фитрат, Авлоний, Мунаввар Қори, А. Қодирий, Чўлпон, X. Девонов, С. Хўжаев, Н. Ғаниев, С. Аҳрорий каби миллат фидойиларининг ҳаёти ва ижоди ҳақидаги дастлабки портрет киноочерклар юзага келди.

Истиқлол туфайли кўп асрлик тарихимиз, илмий-фалсафий, маънавий-маданий меросимиз, азалий анъаналаримиз ва миллий қадриятларимиз жиддий ўрганила бошланди. Халқдан, кенг жамоатчиликдан сир тутилган тарихимиз, маданиятимиз ва фанимизнинг номаълум саҳифалари очилди. Жаҳон цивилизацияси равнақига улкан ҳисса қўшган алломалар, бобокалонларимизнинг муборак номлари тикланди. “Бобур ва Бобурийлар изидан” (сц. муаллифлари 3.Машрабов, Қ. Кенжа, реж. Д. Салимов, опер. Т. Рўзиев, 1993, 1995) саёҳатнома фильмида 3.Машрабов бошчилигида саккиз кишидан иборат халқаро Бобур экспедициясининг илмий-ижодий сафари кундаликлари чукур изчиллик ва сабот билан кинотасвирга туширилган. Мавзуга дахлдор кино лавҳалар, жумладан Ҳиндистон, Афғонистон, Покистон, Эрон, Сурия, Миср мамлакатлари бўйлаб ижодий сафарларда суратга олинган.

Маълумки, буюк давлат арбоби Амир Темур таваллудининг 660 йиллик юбилейи республика ва жахон жамоатчилиги томонидан кенг нишонланди. Тошкент, Самарқанд, Шаҳрисабзда Буюк Соҳибқирон фаолиятига бағишланган бир қатор тадбирлар амалга оширилди. Парижда эса ЮНЕСКОнинг маҳсус кенгаши бўлиб ўтди. Бу каби маданий ҳаётимизда рўй берган улуғвор воқеаларга бағишланган ҳужжатли фильмлар туркуми катта экранларга йўлланма олди. «Буюк Соҳибқирон» (сц. В. Беляков, реж. Ғ. Шукуров, опер. У. Пизаев, 1997) ҳужжатли фильми шулар жумласидандир.

Ҳадис илмининг султони Ҳазрат Имом ал-Бухорий («Ажр истаб» сц. Т. Юнусов, реж. Ж. Исҳоқов, опер. А. Исмоилов, 1998), фиқх илмининг билимдони Бурҳониддин ал-Марғиноний («Фиқҳ олами султони» сц. А. Саидов, реж. X. Валиев, 1999), Шарқнинг буюк алломаси, астрология, математика илми ривожи билан дунёга танилган, Нил дарёси суви сатҳини ўлчовчи нилометр кашфиётчиси ал-Фарғоний («Ал-Фарғоний» сц. м. Ҳ. Султонов, реж. сц. Ж. Исҳоқов, опер. Э. Искандаров, А. Исмоилов, 1998), Кубровия тариқати асосчиси ва тасаввуф назариётчиси Нажмиддин Кубро («Нажмиддин Кубро», 1997, сц.м. Н. Комилов, М. Ғани, реж. опер. С. Давлатов) каби буюк сиймоларнинг илм-фан соҳасидаги мерослари, тарихимизнинг ёрқин саҳифалари қайта кашф этилди.

Умуман, юртимиз мустақиллиги, халкимизнинг маънавий баркамоллиги ва ҳурлик ғояларига асосланган истиқлол мафкураси, аён воқелигимиз студиямизда яратилаётган ҳужжатли фильмларнинг мазмун-мундарижасини янада кенгайтиришни тақозо этади. Хусусан, ўз хаёти ва ижоди билан ибратга арзигулик замондошларимиз ҳаёти ва фаолиятидан ҳикоя этувчи киноочерклар, фильм-портретлар яратиш ҳужжатли экран ижодкорлари олдида турган долзарб муаммолардандир. Шунингдек, ҳаётимизда, маънавий- иқтисодий соҳаларда бўй кўрсатаётган айрим иллатларни, камчиликларни фош этувчи танқидий кинопублицистика намуналарининг тақчиллиги ачинарлидир.

Бугунги кунда миллий ҳужжатли экранда илм-маърифат, санъатшунослик, экологияга тааллуқли фильмларни суратга олиш, бу муаммоларга эътиборни кучайтириш, сценарий ёзиш ишига мутахассисларни, ёзувчи ва журналистларни жалб этиш энг долзарб масалалардан бири бўлиб қолади.

 

Хозирги кун

Баннер