Ижодий портретлар

HFK.UZ | Ўзбекистон Республикаси илмий-оммабоп ва хужжатли филмлар киностудияси

Для содержимого этой страницы требуется более новая версия Adobe Flash Player.

Получить проигрыватель Adobe Flash Player

Янгиликлар

Начались съемки фильма, посвященного 20-летию деятельности Республиканского интернационального культурного центра

Статистика

Просмотрено статей : 263567

Счетчик

Ижодий портретлар
Шакиров Дониёр Бахтиярович Печать
Кинохроника - Ижодий портретлар
04.04.17 15:59

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудиясида режиссёр лавозимида фаолият кўрсатаётган  Шакиров Дониёр Бахтиярович 2011 йил Ўзбекистон Давлат санъати институти бакалавр, 2013 йил Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти магистратура йўналишида тамомлаган.

Д.Шакиров 2010-2011 ўқув йилида “Маданият санъат ва спорт” йўналиши бўйича Ўзбекистон Респупликаси Президенти стипендияси билан тақдирланган. 2011 йилда Германия Федератив Республикасида ўз соҳаси бўйича малака ошириб қайтган.

У ўз иш фаолияти давомида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларни ёритадиган, бой маданий меросимизни, қадимий удум ва анъаналаримизни тарғиб қиладиган бир қатор ҳужжатли фильмларни яратди. “Фарғона: кеча ва бугун”, “Маҳмуд Кошғарий”, “Фасоҳат илмининг султони”, ”Агар сен ҳақ бўлсанг”, ”Юрагимнинг тори дўмбирам”, “Аёл бахти”, “ Ташаббус тараққиёт гарови”, “Сўзана” каби ҳужжатли фильмлари томошабинлар тарафидан илиқ кутиб олинди.

Унинг ёшлар тарбияси ва маънавиятига салбий таъсир кўрсатаётган ёт ғоялар ҳақида тайёрлаган “Фитна”, “Нур ва соя” ҳамда мустақиллик йилларида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида турли соҳаларда ўзини кўрсатаётган ёшлар ҳақидаги “Биз буюк юрт фарзандларимиз” каби бир қатор фильмлари мутаҳассислар томонидан юқори баҳоланди.

Шунингдек Дониёр Шокиров ўзининг “Ўзбекистонда от спорти” ҳужжатли фильми билан 2012 йилда Италиянинг Милан шаҳрида ўтказилган “Спорт кино ва телевидениеда” халқаро фестивалида иштирок этган.

 
Эркин Мирзаев Печать
Кинохроника - Ижодий портретлар
20.02.12 13:41

1.    Премия  Союза кинематографистов Узбекистана «Грифон» за телевизионный документальный фильм « Тогларни гули узгача »- 1993 год.
2.    Призер кинофестиваля в Ростове на Дону, за лучший этнографический фильм, награжден призом и дипломом кинофестиваля в 1994 году за Фильм « Тогларни гули узгача ».
3.    Главный приз первого телевизионного кинофестиваля «Хумо» за документальный фильм « Саргайган мактублар» -1995 год.
4.    За документальный фильм на Первых Юношеских Играх награжден символической Олимпийской медалью этих игр в Москве -1998 год.
5.    В 2000 году назван лучшим кинорежиссером спортивных фильмов Госкомспортом Республики Узбекистан.

1.    «Андижонлик пахлавон» фильм про Руслана Чагаева , чемпиона Мира по боксу среди любителей.
2.    «Андижанская школа бокса» про мастеров узбекского бокса Р.Чагаев, М. Абдуллаев,                            С. Михайлов и другие..
3.    « Зангиоталик йигит» про бронзового призера по боксу Олимпийских Игр в Атланте - Каримжоне Туляганове.

 
Умид Умарович Ортиқов Печать
Кинохроника - Ижодий портретлар
13.08.10 12:08

(1952 йил)

OrtikovУмид Ортиқов Бутуниттифоқ Давлат Кинематография институтида (1978-1982 й.) таҳсил олмасидан олдин режиссёр Д.Салимовнинг «Бобо» фильмини оператор сифатида суратга туширганди. Бу асар Карлово-Варида бўлиб ўтган Халқаро кинофестивалнинг «Кумуш Аждаҳо» совринига сазовор бўлган.

Киноҳужжатчилик соҳасида У.Ортиқов энг сермахсул режиссёр-операторлардан бири. Унинг турли мавзуларда, хусусан, табиат («Ғорларнинг сассиз мусиқаси», «Зиёрат», «Қафас ва заҳар»), санъат («Болеро», «Кузги бал», «Театр учрашувлари», «Шарқ-Ғарб», «Эртага премьера», «Бақодир Йўлдошев»), спорт («Кураш», «Президент кубоги») ҳақидаги фильмлари унинг ижодий изланишлари ва қизиқишлари доирасини кўрсатиб турибди.

У.Ортиков М.Қаюмов, Д.Салимов, П.Атауллаева, Б.Музаффаров каби номлар билан боғлиқ ўзбек ҳужжатли ва илмий-оммабоп фильмлар мактабининг садоқатли давомчиларидан биридир.

Илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар студиясида 1971 йилдан буён ишлаб келади. У 180 дан ортиқ фильмлар ижодкоридир. Бу фильмларни суратга олиш билан бирга, аксариятига режиссёрлик қилган. Баъзиларида эса сценарий муаллифи сифатида ҳам қатнашган («Тандир», «Хивалик Карло ота») фильмлари ҳужжатли кино ихлосмандларида катта қизиқиш уйғотган.

У.Ортиқов 2001 йилда «Дўстлик» ордени билан такдирланган.

 
* Боши < Олдинги 1 2 3 4 5 6 Кейинги > Охири *

1-чи бет 6 тадан

Хозирги кун

Баннер