Кинематографияни ривожлантириш маркази очилди

HFK.UZ | Ўзбекистон Республикаси илмий-оммабоп ва хужжатли филмлар киностудияси

Для содержимого этой страницы требуется более новая версия Adobe Flash Player.

Получить проигрыватель Adobe Flash Player

Янгиликлар

Начались съемки фильма, посвященного 20-летию деятельности Республиканского интернационального культурного центра

Статистика

Просмотрено статей : 281129

Счетчик

Кинематографияни ривожлантириш маркази очилди Печать
06.05.17 14:56

 

Тантанали очилиш белгиси бўлган анъанавий қизил тасмани «Ўзбеккино» Миллий Агентлиги директори ўринбосари Низоми Маҳмудов ҳамда марказ директори Ойбек Абдушукуровлар кесишди. Маросимда киноижодкорлар, киношунослар, хусусий киностудиялар раҳбарлари ва ОАВходимлари иштирок этди.

 

Марказнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

Kиносценарийлар ва фильмларни ўрганиш ва таҳлил қилиш бўйича марказ қошида етук кино мутахассисларидан иборат маслаҳат кенгашини тузиш, Кенгаш тавсиялари асосида кинолойиҳаларни ишлаб чиқиш;

Марказ аъзолигига кирувчи киностудиялар томонидан кинолойиҳаларни амалга ошириш учун молиявий манбаларни жалб қилиш;

Танланган сценарийлар асосида фильмлар ишлаб чиқариш учун ижодий гуруҳлар таркибини шакллантириш ва Марказга аъзо киностудияларни қўллаб-қувватлаш;

Танловлар ташкил этиш орқали республикамиздаги ёш истеъдотларни кашф этиш ва уларнинг захирасини шакллантириш;

Хорижий мутахассислар иштирокида кино соҳасига оид маҳорат дарслари ташкил этиш;

«Киноқароқчилик»га қарши курашишда замонавий технологик усулларини жорий этиш, ҳамда мазкур йўналишда қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

Марказнинг провард мақсади эса, кинематография соҳасини ривожлантиришда миллий манфаатларга асосланган ўзига хос ўзбек модулини яратишдан иборатдир.

Кинематографияни ривожлантириш маркази Тошкент шаҳри, Муқумий кўчаси, 8 уйда жойлашган.

Манба: MyDay.uz