Ўзбеккино” Миллий агентлигида Япония делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

HFK.UZ | Ўзбекистон Республикаси илмий-оммабоп ва хужжатли филмлар киностудияси

Для содержимого этой страницы требуется более новая версия Adobe Flash Player.

Получить проигрыватель Adobe Flash Player

Янгиликлар

Начались съемки фильма, посвященного 20-летию деятельности Республиканского интернационального культурного центра

Статистика

Просмотрено статей : 263570

Счетчик

Ўзбеккино” Миллий агентлигида Япония делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди Печать
30.06.17 20:46

 

Куни кеча “Ўзбеккино” Миллий агентлигида Япониянинг бир қатор оммавий ахборот воситалари ва компаниялари вакилларидан иборат делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда ўзбек ва япон киноижодкорлари ҳамкорлигида филм ишлаб чиқаришга доир масалалар муҳокама қилинди. Бунда Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номли Давлат Академик катта театрининг қурилишида иштирок этган меҳнаткаш японлар ҳақидаги ҳикоялар бадиий фильм сценарийси учун асос бўлиши мумкинлиги айтилди. Бу борада Япония томонидан таклиф қилинган филм синопсиси кўриб чиқилиб, мазкур лойиҳа босқичма-босқич амалга оширилиши келишиб олинди.

Учрашув якунида делегация аъзолари Ўзбекистон Киносанъати музейига ташриф буюришди ҳамда режиссёр Ш.Махмудов томонидан суратга олинган “Ибн Сино” номли бадиий-ҳужжатли фильмни томоша қилишди.