Адабий сценарийлар лойиҳалари учун танлов эълон қилинади!

HFK.UZ | Ўзбекистон Республикаси илмий-оммабоп ва хужжатли филмлар киностудияси

Для содержимого этой страницы требуется более новая версия Adobe Flash Player.

Получить проигрыватель Adobe Flash Player

Янгиликлар

Начались съемки фильма, посвященного 20-летию деятельности Республиканского интернационального культурного центра

Статистика

Просмотрено статей : 281133

Счетчик

Адабий сценарийлар лойиҳалари учун танлов эълон қилинади! Печать
Янгиликлар - Янгиликлар
11.05.17 14:19

ЎзбеккиноМиллий агентлиги 2018-тематик иш режасини шакллантириш мақсадида турли жанрлар бўйича бадиий, ҳужжатли ва мултипликатсион фильмларга мўлжалланган адабий сценарийлар лойиҳалари учун танлов эълон қилади.
Танловга юбориладиган лойиҳаларда қуйидаги ғоялар ишонарли ва юқори бадиий савияда акс эттирилиши лозим:
- юртимизда мустақиллик йилларида қўлга киритилган ютуқлар, ижтимоий-маърифий жабҳаларда рўй бераётган улуғвор ўзгаришлар;
- миллатимизга хос эзгу фазилатлар, шунингдек, чуқур тарихий илдизларга эга бўлган қадриятларимиз улуғворлиги;
- ёшларимизнинг ҳар томонлама баркамол бўлиб улғайишлари, маънавий-маърифий эҳтиёжларини қондиришлари, ватанпарварлик ва халқпарварлик тушунчаларини, умумбашарий ва миллий қадриятлар мазмун-моҳиятини теран англаб етиши учун хизмат қиладиган ибратли ҳаётий сабоқлар;
- азалдан халқимиз учун муқаддас бўлмиш оиланинг ҳаётимиз таянчи ва суянчи, жамиятимизнинг ҳал қилувчи асосий бўғини эканлиги;
- ўзбек халқига хос бўлган кексаларни эъзозлаш, уларнинг ҳурматини жойига қўйиш цингари эзгу қадриятлар, шунингдек нуроний отахон ва онахонларнинг ибратли ҳаёти акс эттирилган бўлиши;
- ёшлар тарбияси ва уларнинг оилалар мустаҳкамлигини таъминлашдаги ролини оширувчи, оила маънавияти ва маданияти ҳамда гўзал миллий анъаналаримизни мадҳ этувчи, замонавий ёшлар аудиториясини ўзига жалб этувчи;
- Буюк Ипак йўли тарихи, мамлакатимиз ҳудудида яшаб ижод этган аждодларимиз бўлган шахслар образи, ҳамда она Ватан ва халқ манфаатини ўз манфаатидан устун қўйган, адолат ва эзгуликни мардона ҳимоя қилаётган, ёвузлик ва хиёнатга муросасиз, эътиқоди мустаҳкам, қатъиятли ва ғурури баланд замондошлар образи ўз ифодасини топиши лозим.
Шунингдек, бой маданий-тарихий меросимиз, халқ оғзаки ижоди (эртаклар, масаллар, достонлар, маталлар) намуналари асосида ёзилган, шунингдек болалар аудиторияси учун мўлжалланган сценарий лойиҳалари ҳам танловга қабул қилинади.
Танловга тақдим этиладиган сценарий лойиҳаларида қуйидагилар акс этган бўлиши лозим. Яъни,
1) муаллифнинг исми-шарифи ва у ҳақида қисқача маълумот;
2) филмнинг ишчи номи;
3) формати ва умумий ҳажми;
4) жанри;
5) аудиторияси;
6) асосий ғояси;
7) қисқача мазмуни (Қисқача сюжетда образлар, тимсоллар ҳам акс этган бўлиши мумкин. Унда асосий сюжет линияси, асосий персонажлар ва асосий воқеалар, кулминатсияси ҳамда ечими аниқ кўрсатилиши лозим);
8) лойиҳалар ўзбек тилида (истисно тариқасида рус тилида), адабий тил ва имло қоидаларига риоя қилинган ҳолда ёзилган, компютерда А4 форматда, 1,5 интервалда кўчирилган бўлиб, ҳажми 4 САҲИФАдан ошмаслиги керак.
Танловда кинодраматурглар, ёзувчи-шоирлар билан биргаликда сценарий ёзиш борасида етарлича тажрибага эга бўлган барча хоҳловчи ижодкорлар иштирок этишлари мумкин.
Танлов 2017-йил 1-майдан 30-центябрга қадар давом этади. Ғолиб деб топилган сценарий лойиҳалари Агентликнинг келгуси йил тематик режасига киритилади ва улар асосида бадиий, ҳужжатли ва мултипликатсион филмлар учун адабий сценарийлар ёзиш учун муаллифларга буюртмалар берилади.
Лойиҳалар Агентликнинг танлов@узбеккино.уз электрон манзили орқали электрон шаклда ҳам юборилиши ва Танлов комиссиясига юборилаётгани қайд этилиши лозим.
Танловга тақдим этилган сценарий лойиҳалари тақриз қилинмайди ва муаллифларга қайтарилмайди.
Қўшимча маълумот учун телефонлар: (0-371) 227-48-10, 245-79-45.
Манзил: Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 98. индекс: 100027

Манба: "Ўзбеккино" Миллий агентлиги