Кинематография фахрийлари учун тадбир ўтказилинди

HFK.UZ | Ўзбекистон Республикаси илмий-оммабоп ва хужжатли филмлар киностудияси

Для содержимого этой страницы требуется более новая версия Adobe Flash Player.

Получить проигрыватель Adobe Flash Player

Янгиликлар

Начались съемки фильма, посвященного 20-летию деятельности Республиканского интернационального культурного центра

Статистика

Просмотрено статей : 281124

Счетчик

Кинематография фахрийлари учун тадбир ўтказилинди Печать
Янгиликлар - Янгиликлар
22.05.17 09:59

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги ва Кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан «Хотира ва қадрлаш куни» муносабати билан Ўзбекистон кинематографиясининг фахрийлари учун хайрия тадбири ташкил этилди.

 

Унда Ўзбекистон халқ артистлари Анвар Кенжаев, Ёдгор Саъдиев, Ёқуб Аҳмедов, Гулчеҳра Жамилова, Тўти Юсупова, Лутфулла Саъдуллаев, Ҳусан Шарипов, Азиза Бегматова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Саида Раметова, Ҳошим Арслонов, Ноила Тошкентбоева, Турғун Азизов, Рихсивой Муҳаммаджонов, Зуҳриддин Режиметов, Шуҳрат Маҳмудов, Темур Малик Юнусов, Ғиёс Шермуҳаммедов каби бир қатор устоз санъаткорлар, шунингдек, ҳозирги кунда ўзбек кино санъатида фаолият юритаётган кўплаб киноижодкорлар меҳмон бўлишди.

Тадбир мобайнида ўзбек миллий кинематографияси тарихига бағишланган махсус видео ролик намойиш қилиниб, ҳозирги кунда орамизда йўқ бўлган кўплаб буюк ижодкорларнинг ёрқин хотираси ёдга олинди.

Шунингдек, Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Анвар Ғаниев, Ғиёс Бойтоев сингари бир қатор таниқли ва ёш хонандалар ҳам ўз қўшиқлари билан ижодкорларни табриклашди.