HFK.UZ | Ўзбекистон Республикаси илмий-оммабоп ва хужжатли филмлар киностудияси

HFK.UZ | Ўзбекистон Республикаси илмий-оммабоп ва хужжатли филмлар киностудияси

Для содержимого этой страницы требуется более новая версия Adobe Flash Player.

Получить проигрыватель Adobe Flash Player

Янгиликлар

Начались съемки фильма, посвященного 20-летию деятельности Республиканского интернационального культурного центра

Статистика

Просмотрено статей : 263567

Счетчик

HFK.UZ | Ўзбекистон Республикаси илмий-оммабоп ва хужжатли филмлар киностудияси
Ўзбекистон Республикаси илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудиясида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 20 йиллигига Печать
Янгиликлар - Янгиликлар
16.01.12 11:20

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 20 йиллиги жамоатчилик томонидан катта шукуҳ билан кутиб олинди. Студияда  яратилган, турли соҳаларни ўз ичига қамраб олган фильмлар киноижодкорларнинг истиқлол  байрамига муносиб совғаси бўлди.

Бунга мисол қилиб қуйидаги фильмларни кўрсатиш мумкин.

 

 
Ўзбекистон Республикаси илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудиясининг 2011 йилдаги ижодий фаолияти Печать
Янгиликлар - Янгиликлар
16.01.12 11:14

Ўзбекистон Республикаси илмий-оммабоп ва ҳужжатли  фильмлар киностудияси ижодий жамоаси томонидан 2011 йилда ишлаб чиқарилган фильмларда ижтимоий-сиёсий, маънавий-мафкуравий ҳаётимизнинг энг долзарб масалалари, замондошларимиз образлари акс этган  мавзуларни кузатиш мумкин. Мавзулар ранг-баранглиги студия томонидан яратилаётган фильмларда очиқ-ойдин кўриниб туради. Эндиликда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида инсон омили ва унга эътибор биринчи ўринда туриши бежиз эмас. 2011 йилда яратилган фильмларда бу ўз аксини топди. Шунингдек, «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик  йили»  Давлат дастурида кўзда тутилган мақсадлар, Президентимиз Ислом Каримов томонидан илгари сурилган ғоялар ҳам яратилган фильмларнинг бош мақсади сифатида намоён бўлди.

 

 
С новым годом! Печать
Янгиликлар - Янгиликлар
06.01.12 12:20

Tabassumga burkansin dunyo,
Qordek oppoq bo’lsin dilingiz.
Bo’lsin qordek tozа, musaffo
Qadam qo’ygan YANGI YILINGIZ!!!

 
Печать
30.07.10 13:25

Мурадова Шаходат АтабековнаСанъатшунос олимлар ҳужжатли кинони давр кўзгуси, деб бежиз айтишмайди. Ҳақиқатан ҳам шундай. Зеро, ҳар бир фильм, гарчи у қайси бир жанрда суратга олинган бўлмасин, ўзида давр нафасини акс эттиради. Қолаверса, ҳар бир картина давримизнинг энг муҳим воқеалари-ю, ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий жабҳаларда кечаётган улкан ислоҳотларнинг ўзига хос инъикосидир.

1934 иилда ташкил топган, Ўзбекистон Республикаси илмий- оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудиясига замон ва замондошларимизнинг турли соҳаларда олиб бораётган бунёдкорлик ишларини мангуга муҳрлашдек вазифа юклатилган.

Таъкидлаш лозимки, ўтган йиллар мобайнида бу вазифани бир неча авлод вакиллари уддалаб келдилар ва бугунги кунда ҳам шараф билан адо этмоқдалар. Студиянинг энг кўзга кўринган режиссёрлари М. Қаюмов, Б. Музаффаров, Д. Салимов, Ш. Маҳмудов, Ш. Аббасов, Р. Ботиров каби киноижодкорларнинг бир неча халқаро кинофестивалларда нуфузли совринлар билан тақдирланганлиги фикримизнинг яққол далилидир.

Киностудияда узоқ йилллар мобайнида шаклланган энг яхши анъаналар бугунги кунда янада такомиллашиб давом этмоқда. Айниқса, мамлакатимиз мустақилликка эришгач, студия тарихида янги саҳифа очилди. Бу аввало, мавзуларнинг янада кенгайганлиги ҳамда ижодкорларимизнинг ўз филъмларида янги-янги тажрибалар ўтказиш имкониятига эга бўлганликларида кўринади. Ҳамонки янги бир даврга қадам ташлаган эканмиз, одимларимизни дадил ва ишонч билан ташлашимиз лозим.

Мамлакатимиз Президенти И.А. Каримов «Юксак маънавият - енгилмас куч» деб номланган китобларида шундай ёзадилар:

«Бу ёруғ оламда энг буюк жасорат нима, деган саволга, ҳеч иккиланмасдан, энг буюк жасорат — бу маънавий жасорат, деб жавоб берсак, ўйлаймизки, янглишмаган бўламиз».

Ҳақиқатан ҳам, бугунги кунда дунёга келаётган асарлар хоҳ у санъат асари бўлсин, хоҳ адабий асар бўлсин, уларда жасорат бўлиши керак.
Ҳужжатли киноасарларини яратиш осон иш эмас. Гоҳо бир картинани суратга олиш учун ойлаб, гоҳо йиллаб заҳмат чекишга тўғри келади. Киностудияда ҳар йили яратилаётган 60 га яқин фильмлар ана шундай заҳматларнинг мевасидир.



Ш. МУРОДОВА Ўзбекистон Республикаси 
илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар
киностудияси директорир, 
сиёсат фанлари доктори.

 
* Боши < Олдинги 11 12 13 14 15 16 17 18 Кейинги > Охири *

18-чи бет 18 тадан

Тарих

Баннер